Фарғонада икки қўшнининг жанжали ўлим билан тугади

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Қўштепа туманида қўшнилар ўртасидаги жанжал, ака-укаларнинг пичоқланиши билан якун топди. Оқибатда ака вафот этиб, укаси оғир тан жароҳати олди. Бу ҳақда Бош Прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га хабар берди.

Маълум қилинишича, шу йилнинг 2 апрель куни соат 18:45 ларда фуқаро Ф.Қ. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинасида ҳаракатланиб келаётган пайтда қўшниси Ф.Т.нинг аёли С.С.га автомашина сигналини чалиб, четроққа чиқишини айтган. Шундан сўнг Ф.Қ.нинг рафиқаси Д.Н. яшаш хонадонидан чиқиб келиб, С.С. билан ўзаро жанжаллашиб кетган. 

Уларнинг жанжалидан С.С.нинг турмуш ўртоғи Ф.Т. ва унинг укаси Ф.Т. хабар топиб, Ф.Қ.нинг яшаш уйи олдига етиб келишган.

Шундан сўнг улар ўртасида жанжал келиб чиққан ва Ф.Қ. уйида бўлган хўжалик пичоғи билан Ф.Т.нинг қорин, бўйин, юрак ва биқин соҳаларига, Ф.Т.нинг эса чап бел, биқин ва кўкрак соҳаларига бир неча маротаба уриб тан-жароҳати етказган.

Фуқаро Ф.Т. олган тан-жароҳатлари билан ходиса жойида вафот этган, Ф.Т. эса даволаниш учун туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа туман прокуратураси томонидан Ф.Қ.га нисбатан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал ўлим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг