Фарғонада фура ёниб кетди (видео)
Crime
−
10 October 2025 11248 1 minute
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 10 октябрь куни соат 06:02 да “Янги Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 Андижон–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Volvo русумли фурада содир бўлган.
Ёнғин ўчириш экипажлари воқеа жойига соат 06:22 да етиб келган. Ёнғин 06:23 да ўраб олиниб, 06:26 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида Volvo русумли юк автомобили ёниб кетганди.
Live
AllToshkentda vertikal “parkovka”lar o'rnatilmoqda
11 September