Фарғонада фура ёниб кетди (видео)

Crime

−

image

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 10 октябрь куни соат 06:02 да “Янги Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 Андижон–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Volvo русумли фурада содир бўлган.

Ёнғин ўчириш экипажлари воқеа жойига соат 06:22 да етиб келган. Ёнғин 06:23 да ўраб олиниб, 06:26 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида Volvo русумли юк автомобили ёниб кетганди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends