Фарғонада фуқародан $2 000 талаб қилган сохта “ГАИ” ушланди
3-саҳифа
−
14 Июнь 2022
7748Фарғонада Ички ишлар бошқармаси пенсионери ҳамда вилоят Йўл ҳаракати хавсизлиги хизмати йўл посбони сохта гувоҳномаларини тайёрлаб олган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро М.Х. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро М. сотиб олмоқчи бўлган “Урал” русумли юк автотранспорт воситасини қайта жиҳозлаш орқали “Зил” русумига ўзгартириб беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига эса улар фуқародан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Маълум бўлишича, фуқаро М.Х. ўзи учун Фарғона вилояти ИИБ пенсионери ҳамда вилоят ЙҲХБ йўл посбони сохта гувоҳномаларини тайёрлаб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси