Фарғонада Cobalt’лар тўқнашуви оқибатида 1 киши ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 21 декабрь куни Фарғона вилоятининг Фарғона туманида иккита Cobalt тўқнашиши оқибатида 52 ёшли йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 12:30 ларда Фарғона тумани “Фарғона” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Фарғона-Сатторобод-Хонқиз қишлоғи автомобиль йўлининг 6-километрида оғир йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Cobalt русумли автомобиль Фарғона шаҳридан Хонғиз қишлоғи томон ҳаракатланиб кетаётганда йўлнинг ўнг томонида тўхтаб, хавфсизлик чораларига амал қилмаган ҳолда чап томонга қайрилиб юборган. Оқибатда ўша йўналишда ҳаракатланиб келаётган яна бир Cobalt русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

“Тоғам билан Фарғона шаҳаридан келаётган эдик. Тезлигимиз 60 дан ўтиб-ўтмайдиган ҳолатда эди. Хотиржам эдик, шошиладиган жойимиз йўқ эди. Яқин масофа қолганда Cobalt йўлимизга чиқиб юборди”, дейди ҳайдовчилардан бири.

Ҳодиса оқибатида Cobalt автомашинаси йўловчиси тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига биринчи ёрдам кўрсатиш учун юборилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай 1973 йилда туғилган йўловчи туман марказий шифохонасида вафот этган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Lacetti ва Nexia-3 машиналари тўқнашиб кетиши оқибатида Nexia йўловчиси вафот этганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Йўл ҳаракати хавфсизлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг