Фарғонада бир одам дўппосланиб, итга талатилди. ИИВ ҳолатга изоҳ берди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда бир одам тошбўрон қилиниб, итга талатилгани ва дўппосланаётгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов изоҳ берди. 

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 13 май куни Фарғона шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган 16-сонли кўп қаватли уйда яшовчи қўшнилар ўртасида содир бўлган.

Хонадонларнинг бирида ит боқиш билан боғлиқ маиший муаммолар оқибатида жанжал келиб чиққан. Бунинг оқибатида бир нечта қўшнилар бир-бирларини хақоратлаб, тан жароҳати етказиб, хонадон ойналарини синдиришган.

Хозирда жамоат тартибини бузишда қатнашган барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган бўлиб, ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1380

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг