Фарғонада автобусни мажбуран тўхтатган шахс 5 суткага қамалди
3-саҳифа
−
27 Ноябрь
4705Фарғона шаҳрида автобусни мажбуран тўхтатиб, жамоат тартибини бузган шахс 5 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 ноябрь куни ҳуқуқбузар Ш.Э. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, ҳеч бир сабабсиз Фарғона шаҳар А.Навоий кўчасида ҳаракатланиб кетаётган автобусни мажбуран тўхтатган ва ҳайдовчини уятли сўзлар билан сўкиб, автобус ичидаги фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини бузган ҳолда майда безорилик содир этган.
Суд Ш.Э.ни ушбу ҳаракатлари билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида йўловчи ташувчи автобус Spark’нинг йўлини тўсиб қўйгани учун автомашина ҳайдовчиси автобус ҳайдовчиси ва йўловчиларни ҳақоратлаган эди. Шундан сўнг Spark ҳайдовчиси жавобгарликка тортилганди.
LiveБарчаси