Автобус ҳайдовчисини ҳақоратлаган шофёр жавобгарликка тортилди (видео)
3-саҳифа
−
02 Ноябрь
6251Фарғона вилоятида йўловчи ташувчи автобус Spark’нинг йўлини тўсиб қўйгани учун автомашина ҳайдовчиси автобус ҳайдовчиси ва йўловчиларни ҳақоратлади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон тумани Сулаймон маҳалласида содир бўлган. Йўловчи ташувчи автобус фуқаронинг бошқарувидаги Spark автомашинасининг йўлини тўсиб қўйган. Бунга жавобан енгил автомобилдаги 2 нафар шахслар автобус ҳайдовчиси ҳамда йўловчиларига нисбатан қўпол муомалада бўлган.
Мазкур шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ҳайдовчилар йўл ўртасида жанжаллашганди. Уларга нисбатан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.
LiveБарчаси