Фарғонада Англияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида фуқароларни Англияга ишга юборишни ваъда қилиб, улардан пул олган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “E.V.” МЧЖ раҳбари Ж.Р. фуқаро Н.Н. нинг ишончига кириб, уни Англия давлатига ишга юбориши ҳамда виза ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига 1 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида МЧЖ раҳбари Ж.Р. 7 нафар фуқарони чет давлатга ишга юбориши эвазига жами 10 500 АҚШ долларини қўлга киритгани аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 114,2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган. 

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах шаҳрида Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Англия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг