Фарғонада 7-синф ўқувчиси отасининг Kia’сини деворга урди (видео)
3-саҳифа
−
11 Июнь 5718 1 дақиқа
Жорий йилнинг 23 май куни Фарғона вилоятининг Бувайда туманида 2012 йилда туғилган бола отасининг автомобилида автоҳалокатга учради. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 15:00 ларда Бувайда тумани “Тепалик” МФЙ Эҳтиром кўчасида 7-синф мактаб ўқувчиси Ғ.А. отаси Ғ.К. га тегишли Kia Sorento русумли автомобилни рухсатсиз бошқариб чиққан. У маҳалла ҳудудида тезликни ошириб, транспорт воситаси бошқарувини йўқотган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, транспорт воситаси техник шикастланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГ ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Узун туманида Damas ва Nexia ўртасида уюштирилган пойгада икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси“Чуст оши” ҳам патентланди
11 Июнь