Фарғонада 6 минг туп “кўкнор” етиштираётган эркак қўлга тушди
Жамият
−
31 Май 2021
13628Жорий йилнинг 29 май куни Фарғона вилояти Тошлоқ туманида фуқаро ҳовлисида 6 минг туп “кўкнор” ўсимлиги парвариш қилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошлоқ тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2021” тадбири вақтида ушбу туманнинг Хонақа маҳалласида яшовчи фуқаронинг томорқасида “кўкнор” ўсимлиги етиштирилаётгани аниқланган.
Хабарга кўра, ушбу томорқа 1963 йилда туғилган фуқаро Д.Ғ.нинг яшаш хонадонида жойлашган бўлиб, топилган “кўкнор” ўсимлиги 6117 тупни ташкил қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Д.Ғ.га нисбатан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 270-моддаси 5-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси