Фарғонада 5 яшар ўғлини сотаётган аёл ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида боласини 5 минг AҚШ долларига сотаётган аёл аниқланди. Бу ҳақда “Yangi davr” информацион дастурида маълум қилинди.

Бош прокуратуа ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бир аёл ўзининг 5 ёшли ўғлини бошқа фуқарога 5 минг AҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлгани аниқланди.

Маълум бўлишича, Департамент ходимлари аёлни келишилган пулни олаётган вақтда қўлга олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг