Фарғонада 18 млрдлик электр энергияси талон-торож қилинди
Жамият
−
15 Июль 2023 9617 1 дақиқа
Фарғона вилоятида 6 ой давомида 18 млрд сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” Акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 ойи давомида Фарғона вилояти бўйича жами 3 549 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, мазкур ҳолатлар учун 18 млрд 570 млн сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб ишлари бажарилган.
Шундан, аҳоли истеъмолчилари томонидан 2 326 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 5 млрд 701,3 млн сўм қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.
Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 1 223 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 12 млрд 869 млн сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари олиб борилган.
Энг кўп ноқонуний ҳолатлар Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Бешариқ, Бувайда, Боғдод ҳамда Учкўприк туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Live
Барчаси8 нафар хитойлик Байкал кўлига чўкиб кетди
22 Февраль