Фарғонада 15 ёшли бола каналда чўкиб кетди
3-саҳифа
−
22 Май 2021
7108Ёз фасли яқинлашиши билан, кўпчилик соя-салқинга талпина бошлайди. Баъзилар эса, сув ҳавзаларига бориб чўмилади. Аммо баъзида мумкин бўлмаган жойларда чўмилиш аянчли якунланади. Худди шундай ҳолат Фарғонада ҳам содир бўлди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
Жорий йилнинг 15 май куни Қўқон шаҳрининг, Aлишер Навои мавзесидан келган уч нафар вояга етмаган фуқаро, Катта Фарғона каналининг Ўзбекистон туманидан ўтган қисмида чўмилаётган бўлган. Улардан бири эса каналнинг нариги қирғоғига ўтмоқчи бўлган ва чўкиб кетган.
Бу ҳақда хабар топган туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари воқеа жойига етиб келишган. Қутқарувчилар дастлаб ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда қидирув ишларини олиб боришган.
16 май куни Фарғона вилояти ФВБ махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди, сувда қутқарув гуруҳи томонидан Катта Фарғона каналининг Ўзбекистон тумани Тўлаш қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида, сув ости ва сув усти қидирув ишлари олиб борилган. Шундан сўнг, кўрилган чора тадбирлар натижасида қўқонлик 2006 йилда туғилган фуқаронинг жонсиз танаси, ғаввоз қутқарувчилар томонидан, каналнинг тубидан олиб чиқилган.
Сардор Тўланбоев
LiveБарчаси