Фарғонада ҳомиладор аёл бўғизлаб ўлдирилди
3-саҳифа
−
05 Октябрь 2021
20966Ижтимоий тармоқларда 8 ойлик ҳомиладор келин бўғизлаб ўлдирилгани айтилган видеолавҳа тарқалди. Ушбу воқеа жорий йилнинг ёз ойларида рўй берган ва ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Воқеага Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов аниқлик киритди.
Мамлакат Бош ҳуқуқбони сўзамолига кўра, ушбу мудҳиш жиноят жорий йилнинг июнь ойида Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида содир бўлган. Фуқаро У.Н. туманда жойлашган хонадонлардан бирига ғайриқонуний равишда кириб, мол-мулкларни қўлга киритмоқчи бўлган. Бу вақтда уйда бўлган ҳомиладор М.Қ уни кўриб қолган. Шу сабаб ўғриликка кирган шахс ҳомиладор аёлни пичоқ билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда аёл шифохонада вафот этган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 23 июнь куни Ёзёвон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва 164-моддаси (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича 1 нафар шахсга айблов эълон қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши мазмунан кўриб чиқилиши учун жорий йилнинг 16 сентябрь куни Фарғона вилоят судига юборилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь