Фарғонада ҳам қиммат нархда қўлда бензин сотаётганлар ушланди
3-саҳифа
−
01 Март 2024 6950 1 дақиқа
Фарғона вилоятида AI-80 маркали бензин ёнилғисини қўлда қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Унга кўра, ҳолат департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ҳудудий бўлимлари томонидан ИИБ ва солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
26 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида яшаш хонадонларида АI-80 маркали бензин ёнилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келган. Улардан жами 5 626 литр бензин ёнилғиси ашёвий далил сифатида олинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Нукусда AI-80 бензинини ноқонуний сотаётган шахс аниқланганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025