Фарғона водийси вилоятларида “газ заправка”лар вақтинча ишламайди
Жамият
−
18 Март 2022
5842Бугун, 18 март куни соат 18:00 да Фарғона водийси вилоятларидаги барча газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти чекланади. Бу ҳақда "Ўзтрансгаз" АЖ маълум қилди.
Қайд этилишича, республика бўйлаб кузатилаётган совуқ ва нам об-ҳаво шароитида аҳоли, истеъмолчилар ва ижтимоий соҳа объектлари, стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарни узлуксиз ва барқарор табиий газ билан таъминлаш бирламчи вазифа саналади.
“Шундан келиб чиққан ҳолда, республикамиздаги табиий газ истеъмолчиларининг салмоқли қисмини ташкил этувчи Фарғона водийсидаги аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа ва стратегик аҳамиятга эга объектларни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида водий вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари 18 март соат 18:00 дан 19 март соат 06:00 гача фаолиятини тўхтатади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь