Фарғона вилоятининг уч тумани электр таъминотидан узилди

Жамият

image

Учкўприк, Боғдод ва Бувайдадаги истеъмолчилар (4 900 та) электр таъминотидан қисман узилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 9 январь куни соат 10:59 да Фарғона вилоятидаги 110 кВли "Л-Чархий-2" электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

Натижада Учкўприк, Боғдод ва Бувайда туманлари истеъмолчилари қисман (4 900 та) электр таъминотидан узилган.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу носозлик соат 16:00 га қадар тўлиқ бартараф қилиниши айтилган.

"Айни пайтда электр таъминотидан узилган истеъмолчиларни бошқа манбалар орқали электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда", дейилади ушбу хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Учкўприк Бувайда Боғдод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг