Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
22 Июль 2021
16753Абдуҳошим Абдуллаевич Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди.
Фарғона вилояти Халқ қабулхонасида вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамда шаҳар-туманлар халқ қабулхоналари раҳбарлари иштирокида ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев томонидан ушбу тайинлов ўқиб эшиттирилди.
Абдуҳошим Абдуллаев 1950 йилда Фарғона туманида туғилган. Фарғона политехника институтини тамомлаган.
1972-1990 йилларда Фарғона ёғ-мой комбинатида, Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмасида турли лавозимларда меҳнат қилган.
1990-1991 йилларда Фарғона шаҳар партия қўмитаси тафтиш комиссияси раиси бўлган. 1991-1992 йилларда ЎзХДП Фарғона шаҳар Кенгаши биринчи котиби бўлиб ишлаган.
1992-1994 йилларда Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, 1994 йилда Ўзбекистон кимё саноати уюшмаси ишлаб чиқариш бўлими бошлиғининг ўринбосари сифатида меҳнат қилган.
1994-2005 йилларда Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, бош директори лавозимларида ишлаган.
2005-2006 йилларда Марғилон шаҳар ҳокими, 2006-2008 йилларда Фарғона вилояти ҳокими бўлган.
2008-2015 йилларда Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, 2015-2017 йилларда “Фарғонаазот" акциядорлик жамияти бош директорининг биринчи ўринбосари, 2017-2019 йилларда “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раиси бўлган.
Абдуҳошим Абдуллаев 2006 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь