Фарғона давлат университети проректорига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Жамият
−
05 Март 2020
8842Фарғона давлат университети проректори А.А. кириш имтиҳонлари натижаларини сохталаштирилганликда айбланиб, 18 кишининг ўқишга киришига сабабчи бўлган. Айни вақтда у қонун олдида жавоб бермоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Фарғона давлат университетида кириш имтиҳонлари натижалари сохталаштирилганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Терговда аниқланишича, Фарғона давлат университети проректори А.А. 2019-2020 ўқув йили учун “Жисмоний маданият” имтиҳон комиссиясининг масъул котиби этиб тайинланиб, 2019 йил июль ойида ўтказилган “Жисмоний маданият” факультетига кириш имтиҳонлари жараёнида комиссиянинг бошқа аъзолари билан жами 18 нафар абитуриентларнинг имтиҳон натижаларини сунъий равишда ошириб кўрсатиб, сохталаштиришлари натижасида ушбу абитуриентлар олий таълим муассасига ўқишга қабул қилинган.
Кеча, 4 март куни шаҳар прокуратураси томонидан Университет проректорига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айб эълон қилинди.
LiveБарчаси