Фарғона аэропорти божхона пости бошлиғи қўлга олинди

3-саҳифа

image

Фарғона аэропортида божхона пости бошлиғи ва унинг ёрдамчилари моддий манфаатдорлик сабаб ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб келганликда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Фарғона халқаро аэропорти чегара-божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи А.С. ўз ходими Х.Ж. ва маҳаллий фуқаролар билан келишган ҳолда ноқонуний фаолият олиб борган. Улар моддий манфаатдорлик эвазига, хориждан келаётган йўловчилар номига расмийлаштирилиб олиб келинган жуда кўп миқдордаги товар қимматликларни белгиланган тартибга зид равишда божхона назоратидан ўтказиш билан шуғулланган.

Маълумотга кўра, Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Домодедово – Фарғона йўналишида Москва шаҳридан учиб келган 4 нафар йўловчи номига расмийлаштирилиб, олиб келинган умумий қиймати 276,6 млн  сўмлик товар қимматликларни қабул қилиб олган вақтида фуқаролар  А.Н. ва Н.А.лар қўлга олинган. Шунингдек, мазкур товарлар Фарғона шаҳрида яшовчи тадбиркор Р.Б.га тегишли экани маълум бўлиб, у ҳам ушланган.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, Фарғона халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходими Х.Ж. ўзининг бошлиғи А.С.нинг кўрсатмасига асосан ушбу товар қимматликларни белгиланган тартибга зид равишда божхона назоратидан ўтказиб юборган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан А.С. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона пости бошлиғи

Баҳолаганлар

957

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар