Фарғона ҳокимлиги мунозараларга сабаб бўлган суратга изоҳ берди
Жамият
−
21 Январь 2020
8119Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг 18 январь куни Сўх туманининг Чўнғара қишлоғига борганида олинган сурат жиддий танқидларга сабаб бўлганди. Гап шундаки, ҳокимни кутиб олиш учун қўлида нон билан чиққан мактаб ёшидаги қизнинг ҳаво совуқ бўлишига қарамай миллий кийимда бўлган, Ғаниев ва унинг ортидаги катталар иссиқ кийимларида бемалол қарсак чалиб олқишлаб туришган.
Фарғона вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган сурат бўйича изоҳ берди.
Ҳокимлик ахборот хизматининг расмий муносабатида Ғаниевнинг ташрифи чоғида қишлоқда қилинган ишлар саналиб, қизча “атиги 1-2 дақиқага” ҳовлига чиққани айтилади.
“Ҳоким катта зали бўлган бинога кираверишдаги айвончага етганида тўсатдан зал ичидан суратдаги қиз нон кўтариб чиқиб келди. Ҳоким унинг раъйини қайтармай, нондан тотинди ва қизни етаклаб залга кирди. Шу заҳоти чўнғаралик ташкилотчиларга бошқа бундай қилмасликни тайинлади. Қизча залдан атиги бир, нари борса икки дақиқага айвончага чиқди холос”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳоким ҳеч кимга бундай кутиб олиш ҳақида топшириқ бермаган.
“Бундай эҳтиром шаклини қувватламаймиз. Лекин бизни бошқа нарса ташвишга солади. Бу қишлоққа аввало президентимиз, вилоят ҳокимлиги шунча эътибор қаратяпти. Халқ бундан миннатдор. Аммо бир сурат танқидчилари аслида нега давлат вакили бўлган ҳокимни чўнғараликлар нон билан кутиб олганлари сабабига тўхталмадилар. Аслида бу қишлоқ аҳлининг уларга, давлат кўрсатаётган ғамхўрликка миннатдорчилиги рамзи эди холос.
Нега ҳар нарсадан фақат иллат излашга кўникиб қолиняпти?!” дея фикр билдирган Фарғона вилояти ҳокими матбуот котиби.
Якунда ҳокимлик “барчага ҳаётдан ҳикмат излаш” тилагини билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь