“Фан докторлари ва фан номзодлари”. Янги сенаторлар кимлар?
Жамият
−
20 Январь 2020
6738Янги шаклланган Олий мажлиси сенатининг дастлабки йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев сенатор шахси ва янги сенаторлар таркиби ҳақида гапирди.
“Сенатор ҳаётда тажрибали, аччиқ-чучукни тотган, қарор қабул қилишдан олдин етти ўлчаб бир кесадиган бўлиши керак. Қуйи палатадаги сал жўшқин бўлиши мумкин. Сенатор қонунларни саралаб-саралаб яна бир марта ҳар бир қонунни “халқимизга қандай манфаат беради, бундан халқимиз қандай хулоса қилади” дея саралаш лозим. Биласизларми, ойнаи-жаҳондан ёшларимиз, халқимиз сизларни кўради.
“Олдинги сенаторлар ҳам катта иш қилди. Олдинги сенаторларга ўзимнинг номимдан миннатдорчилик билдираман. Улар катта натижаларга эришди. Олий вакиллик органи аъзоси бўлиш нафақат олий шараф, балки катта масъулият ҳам эканлигини барчангиз яхши тушунасиз. Сенатор – аввало халқ ва давлат ишончини оқлаган инсон. Ўз тажрибасига эга ва тинимсиз меҳнат қилиб ташаббус кўрсатиб яшайдиган, эл-юрт манфаатини доимо биринчи ўринга қўядиган, ўз тақдирини эл-юрт тақдирига чамбарчас боғлайдиган шахсдир. Сизларни тимсолингизда шундай етук ва фаол шахсларни тасаввур қиламиз”, дейди Президент.
Шавкат Мирзиёев янги сенат таркиби, уларнинг мутахассисликлари ва илмий даражалари ҳақида аниқ сонлар келтирди.
“Сенатнинг янги таркиби юқори профессионал даражада шаклланди. Уларнинг 20 нафарини иқтисодчилар, 19 нафари муҳандислар, 13 нафари педагоглар, 7 нафари ҳуқуқшунослар, 6 нафари тиббиёт ходимлари, 5 нафари агрономлар, 4 нафарини журналистлар ҳамда 12 нафарини жамоат ташкилотлари вакиллари ташкил қилди. Улар орасида 16 нафар фан доктори, 12 нафари фан номзоди эканлиги юқоридаги фикрни тасдиқлайди”, дейди давлат раҳбари.
LiveБарчаси