Фаластиннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
29 Апрель 2022
3482Жавад Муҳаммад Авад Фаластин давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди. Кеча, 28 апрель куни элчи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов билан учрашиб, ишонч ёрлиқларини топширди.
ТИВ Матбуот хизмати хабарига кўра, Владимир Норов ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб, элчига масъулиятли дипломатик миссиясини амалга оширишда муваффақиятлар тилаган.
Учрашувда томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини, шунингдек, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган.
Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилган.
LiveБарчаси