Хитойда коронавирусга чалинганларнинг 90 фоизи тўлиқ тузалди
Олам
−
23 Март 2020
8772Хитойда янги турдаги коронавирус билан оғриган беморлар сони кундан-кун камайиб бормоқда. Бугунга келиб 5120 киши касалхоналарда қолмоқда. Инфекция юқтириб олганларнинг 90 фоизи тўлиқ тузалган. Бу ҳақда ХХР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси хабар бермоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда короновирусга чалинганлар сони 81 093 кишига етди. Улардан 72 703 киши шифо топиб, касалхоналардан чиқарилди. Бу беморларнинг 89,65 фоизини ташкил этади.
Эпидемия бошланганидан бери, Хубэй провинциясидан ташқари, бутун Хитой бўйлаб 13 293 та инфекция юқтириш ҳолати қайд этилди. Беморлардан 117 нафари, яъни 0,88 фоизи ҳалок бўлди. Касаллик маркази Хубэй провинциясида 67 800 киши коронавирус юқтириб олди. Улардан 3153 нафари, яъни 4,65 фоизи ҳаётдан кўз юмди.
Шу билан бирга, Ухань шаҳрида ўлим даражаси 5 фоизни ташкил этди. Коронавирус, умумий ҳисобда, Хитойнинг 3270 фуқаросини ҳаётдан олиб кетди. Бу ўлим даражаси ўртача 4 фоизни ташкил этганини англатади.