Фахриддин Хамроев жаҳон чемпиони бўлди

Спорт

image

Ҳиндистоннинг Нюь-Деҳли шаҳри мезбонлигида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик атлет Фахриддин Хамроев олтин медални қўлга киритди. У 400 метр масофага югуриш беллашуви финалида иштирок этди.

Кеча, 3 октябрь кунги Т12 классида 400 метр масофага югуриш беллашуви финалида иштирок этган Фахриддин Хамроев 50.11 сонияда маррага иккинчи бўлиб етиб келди, бироқ биринчи натижани қайд этган марокашлик Маҳди Афри мусобақа регламентини бузгани сабабли, дисквалификация қилинди ва олтин медаль Фахриддин Хамроевга насиб этди.

Эркаклар ўртасида 400 м масофага югуриш (Т12):

  • Олтин медаль: Фахриддин Хамроев (Ўзбекистон) - 50.11 сония;
  • Кумуш медаль: Ўғуз Акбулут (Туркия) - 50.84 сония;
  • Бронза медаль: Киссанапонг Тисуван (Таиланд) - 50.98 сония.

Маълумот учун, Фахриддиннинг натижасидан сўнг Ўзбекистон терма жамоасининг медаллар сони 10 тани ташкил этмоқда.  

  • 4 та олтин;
  • 4 та кумуш;
  • 2 та бронза.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аёллар ўртасида F46 тоифасида ташкил этилган ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган 20 ёшли Каромат Омонова 13,07 метр натижа билан Осиё рекордини янгилаб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди. Шунингдек, F32 тоифасида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Жасур Хўжаев ўз уринишлари давомида 9,96 метр натижа билан олтин медални қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон пара енгил атлетика Фахриддин Хамроев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг