Facebook фойдаланувчилар фаолиятини кузатиб боришини тан олди
Tech News
−
29 January 2020 6308 1 minute
Facebook компанияси фойдаланувчилари интернетда нима иш қилаётганини кузатишини тан олди. Бу ҳақда уларнинг корпоратив сайтида маълум қилинган.
Компанияда таъкидланганидек, Facebook бизнес учун турли воситалардан фойдаланади ва ижтимоий тармоқларга кирмайдиган, аммо бошқа интернет-ресурслардан фойдаланадиганларнинг фаолиятини таҳлил қилади. Асосан, бирор бир буюмни қидириш, уни саватчага қўшиш, сотиб олиш, шунингдек, хайр-эҳсон қилиш каби ишлар таҳлил этиб борилади.
“Бизнинг келгуси ўн йилликдаги асосий мақсадларимиздан бири — барча учун Facebook’да махфийликни ҳимоя қилишни кучайтириш”, деб тушунтирилади компания маълумотида.
Тасдиқланишича, фойдаланувчилар бунинг ёрдамида компанияга тақдим этган маълумотларини мустақил бошқаришлари мумкин бўлади: масалан, тарихни тозалаш ва ҳоказо.
“Кейинги ҳафталарда бутун дунё бўйлаб 2 миллиардга яқин фойдаланувчига махфийлик созламаларини текшириб кўришлари ҳақида таклиф жўнатамиз. Таклиф янгиликлар тасмасида кўринади”, дейилади маълумотда.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September