Фабрегасга тегишли клуб Италия А Сериясига чиқди
Спорт
−
11 Май
3742Кеча, 10 май куни B Cерияда чемпионатнинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, А Серияга тўғридан тўғри йўлланма олган иккинчи жамоа маълум бўлди.
“Парма”дан кейинги элит дивизионга “Комо” клуби ҳам қўшилади. Жамоа 21 йил ичида биринчи марта Италиянинг энг кучли дивизионида ўйнайди. Мазкур клубга испаниялик собиқ футболчи Сеск Фабрегас раҳбарлик қилмоқда.
Қайд этиш жоиз, Сеск ҳозирча клубни бошқариш учун зарур бўлган лицензияни олмаган, шунинг учун у расмий равишда “Комо” хўжайини эмас.
B Серияда А Сериянинг учинчи йўлланмаси учун “Венеция”, “Кремонезе”, “Катандазаро”, “Палермо”, “Брешия” ва “Сампдория” кураш олиб боради.
LiveБарчаси