Ёзувчилар уюшмаси қошида “Таржима ва тарғибот маркази” ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошида жамоатчилик асосида “Таржима ва тарғибот маркази” ташкил этилади. Бу ҳақда айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтаётган “Жаҳон адабиёти дурдоналари: ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этишдаги ютуқлар, муаммолар ва истиқболдаги режалар” мавзусидаги матбуот анжуманида Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид маълум қилди. 

Марказда жаҳон ва қардош тиллардан ўзбек тилига, ўзбек тилидан жаҳон ва қардош тилларига таржима қилувчи юқори малака ва тажрибага эга таржимонлар гуруҳини ташкил этилади. Таржимонлар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш, шунингдек, таржима ишлари учун олдиндан қисман тўловлар тартибини шакллантирилади.  

Уюшма қошидаги махсус комиссия тавсиясига кўра асарларни жаҳон ва қардош тилларидан ўзбек тилига, ўзбек тилидан жаҳон ва қардош тилларига таржима қилиш ишларини жадаллаштириш кўзда тутилмоқда. Дастурга кўра, Марказнинг ишлаш тартиби, таркиби ва режалари март ойида ишлаб чиқилиши назарда тутилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Сирожиддин Саййид

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг