“Эйнштейн” Тожикистон мураббийлигидан кетди
Спорт
−
16 Февраль
8321Футбол бўйича Тожикистон бош мураббийи Петр Сегрт шартномаси тугагани учун терма жамоа мураббийлигидан кетди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
“Тожикистон футбол федерацияси Петр Сегртга икки йиллик фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва унга келгусидаги мураббийлик фаолиятида муваффақиятлар тилайди”, дейилади манба хабарида.
Қайд этиш жоиз, 57 ёшли мутахассис қўл остида мамлакат терма жамоаси биринчи марта Осиё кубогида иштирок этиб, чорак финалга қадар етиб борди.
Маълумот учун, Петр Сегрт бошчилигида Тожикистон терма жамоаси 24 учрашув ўтказиб, баҳсларнинг 11 тасида ғалаба қозонди, 7 тасида дуранг ўйнади ва 6 та учрашувда мағлуб бўлди. Шунингдек, Сегрт бошчилигида Тожикистон терма жамоаси иккита халқаро мусобақа ғолибига айланди.
LiveБарчаси