Эйфель минорасини занг босган ва таъмирга муҳтож – ОАВ

Олам

image

Франция тимсоли сифатида дунёга танилган Парижнинг энг таниқли меъморчилик намунаси Эйфель минораси занглаган ва таъмирга муҳтож. Бу ҳақда “The Guardian” Франциянинг “Marianne” нашрига таяниб, маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари учун Эйфель минорасини қайта бўяш режалаштирилмоқда. Бироқ, мутахассисларнинг фикрича, ёдгорликни сақлаб қолиш учун “косметик” таъмирлар етарли эмас.

“Агар Густав Эйфель [минора консруктори] бу ерга ташриф буюрганида, ҳолатни кўриб, у юрак хуружига дучор бўлган бўларди”, дейди минора ходимларидан бири.

Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнида минора 20 марта қайта бўялади. Бу эҳтиёжлар учун 60 миллион евродан ортиқ маблағ ажратилган.

Баландлиги 324 метр, оғирлиги 7300 тонна бўлган темир минора 1889 йилги жаҳон ярмаркаси учун қурилган. Мазкур “Парижнинг темир хоними” демонтаж қилинмагунча 20 йил туриши кутилган. Аммо мана 133 йил ўтган бўлса-да, минора ҳали ҳам астойдил хизмат кўрсатишда давом этяпти.

Минора конструктори уни ҳар етти йилда бир марта бўяш кераклигини айтган. 

“Бўёқ — бу металл конструкцияни ҳимоя қилишнинг муҳим таркибий қисми ва у миноранинг узоқ умр кўришининг ягона кафолатидир. Энг муҳими, занг бошланишининг олдини олишдир”, дея ёзиб қолдирган Густав Эйфель.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг