Эйфель минорасини портлатиш тўғрисида таҳдид бўлди. Меҳмонлар эвакуация қилинди
Олам
−
23 Сентябрь 2020
6330Бугун, 23 сентябрь куни полицияга Эйфель минорасини портлатиш билан таҳдид қилиб, номаълум киши қўнғироқ қилган. Шундан сўнг, Эйфель минорасида бўлиб турган меҳмонлар ва ходимлар вақтинчалик эвакуация қилинган. Бу ҳақда Эйфель минорасининг эксплуатациялар бўйича компанияси хабар берди.
"Бугун эрталаб полицияга номаълум кишидан қўнғироқ бўлди. Шундан сўнг эвакуация эълон қилинди. Бу яқиндагина содир бўлди. Ҳозир воқеа жойига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари етиб келишган. Улар керакли текширувларни олиб боришмоқда", деди ташкилот вакили. Вакил текширув қанча давом этиши ҳақида аниқ маълумот бермади.
Сўнгги маълумотларга кўра, ёдгорлик атрофи ҳанузгача полиция томонидан ўраб олинган. Минора қуролланган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўриқланмоқда.
LiveБарчаси