Эвакуация учун ёпилган Тошкент-3 аэропорти қайта очилмоқда

Жамият

image

Бундан роппа-роса 10 кун аввал вақтинча ёпилган маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент-3 аэропорти ўз фаолиятини тикламоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” АЖ маълум қилди.

Жорий йилнинг 31 августидан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент-3 аэропорти ўз фаолиятини бошлайди ва республика бўйлаб барча авиапарвозлар ушбу аэропортдан жадвалга кўра амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аэропорт жорий йилнинг 19 августидан бошлаб номаълум муддатга ёпилган эди. Аэропорт Афғонистондан Германия ва бошқа Европа давлатлари ҳамда афғонларни эвакуация қилиш учун амалга оширилган парвозларга транзит вазифасини ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг