Эстония Россияни “терроризм ҳомийси” деб эълон қилди

Олам

image

Бугун, 18 октябрь куни Эстония парламентининг депутатлари Россияни “терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат” деб эълон қилди. Бу ҳақда “ERR” миллий радиоэшиттириш портали хабар берди.

Қайд этилишича, 88 нафар депутат ушбу баёнотни қўллаб-қувватлаган. Бетараф ёки қарши овоз берганлар бўлмаган.

“Ушбу ҳужжат Россияни терроризмнинг ҳомийси бўлган давлат, шунингдек, Европа тинчлигига асосий таҳдид сифатида белгилайди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси ва тан олинмаган ДХР ва ЛХРнинг қуролли тузилмалари ҳам террорчи ташкилотлар сифатида белгиланган.

Бундан ташқари, баёнотда Россия Федерациясининг Украинадаги “махсус ҳарбий операцияси” ва янги субъектларнинг Россияга қўшилиши қораланган.

Таъкидланишича, Эстония Запорожье ва Херсон вилоятларида, шунингдек, ДХР ва ЛХРда ўтказилган референдумлар натижаларини ҳеч қачон тан олмайди.

Бундан ташқари, депутатлар Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолигидан чиқариб ташлашга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг