Эстония Бош вазири ҳам русларга эшикларни ёпишни қўллаб чиқди
Олам
−
09 Август 2022 6789 1 дақиқа
Ҳозирги пайтда Россия билан ҳаво қатнови ёпилган. Аммо Европа Иттифоқи давлатлари Шенген визаси беришда давом этмоқда. Бу ҳол Россияга қўшни давлатлар – Эстония, Латвия ва Финляндияга салбий таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда Эстония Бош вазири Кая Каллас ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
“Русларга сайёҳлик визаларини беришни тўхтатинг. Европага ташриф буюриш инсон ҳуқуқи эмас, балки имтиёздир”, дейди Кая Каллас Россиядан туристлар келишини тўхтатиш вақти келганини таъкидлаб.
Эстония Бош вазирининг баёнотига Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Дмитрий Медведев жавоб қайтарди.
“Украин "клоуни"дан (Президент Владимир Зеленский – таҳр.) кейин эстониялик “хола” ҳам Россия фуқароларига қарши яна бир сафсатани тўқиб чиқарди. Сиз озод эканлигингиз сизнинг хизматингиз эмас, балки бизнинг камчилигимиздир”, деб ёзган Медведев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский "The Wаshington Post" газетасига берган интервьюсида Ғарбни барча руслар учун чегараларни бутунлай ёпишга чақирганди.
Гўзал Алимова
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025