Ёш оилаларга қандай мақсадларда кредитлар берилади?
Бу қизиқ
−
10 Февраль 2019
27748Ёш оилаларга қандай мақсадларда микрокредитлар берилади? Бу саволга Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.
- оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун;
- микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер хўжаликлари, шунингдек юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун;
- якка тартибдаги тадбиркорлик, микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларини кенгайтириш ва ривожлантириш учун.
Кредитлар қуйидаги имтиёзли шартлар асосида берилади:
- оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун микрокредитлар бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда ўрнатилади;
- ипотека кредитлари уч йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади;
- молиявий истеъмол кредитлари олти ойлик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023