Эртага Ерга потенциал хавфли астероид яқинлашади – NASA

Технология

image

Эртага, 11 декабрь куни диаметри тахминан 330 метр бўлган потенциаль хавфли астероид Ерга яқинлашади. Бу ҳақда АҚШнинг Миллий аеронавтика ва коинот бошқармасининг (NASA) реактив ҳаракат лабораториясига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мазкур астероид биринчи марта 1982 йилда аниқланган. “4660 Nereus” номини олган самовий жисм Ерга тахминан 4 миллион км масофада учади. NASA таснифига кўра, у сайёрага яқин жойлашганлиги сабаб Ер учун потенциаль хавфли объект ҳисобланади.

Ҳисоб-китобларга кўра, Аполлон – Ерга яқин астероидлар гуруҳига кирувчи “4660 Nereus” осмон жисми 664 кун ичида Қуёш атрофида тўлиқ айланиб чиқади.

Америка оммавий ахборот воситалари тухум шаклидаги астероид ҳажмини Эйфель минораси билан солиштирмоқда. Астероид шакли, ўлчами ва қуёш атрофида ҳаракати туфайли бир неча марта космик миссия учун нишон сифатида таклиф қилинган.

600 000 дан ортиқ астероидларни кузатиб борадиган Астеранк маълумотлар базаси “4660 Nereus”нинг қийматини 4,71 миллиард долларга баҳолаган.

Маълумот учун, олимлар “4660 Nereus” астероидида никель, темир ва кобалтнинг бой заҳиралари бор деб ишонади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

703

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг