Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ноль даражагача тушади

Бу қизиқ

image

Эртага, 10 ноябрь куни республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6 даража, кундузи 16-18 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 16-21 даража бўлади.

Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 16-21 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.  Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-3 даража, кундузи 5-10 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво туман совуқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг