Эртага Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кутилаётгани айтилди

Бу қизиқ

image

10-11 январда республика ҳудудининг катта қисмида қор ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 10 январда баъзи жойларда кучли бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

10-11 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши,  Сурхондарё вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. 

10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 12-17° совуқгача, баъзи жойларда 20° совуқгача, кундуз кунлари 5-10° совуқгача, баъзи жойларда 12° совуқгача, шимолда кечалари 20-25° совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 27-30° совуқгача, кундуз кунлари 12-17° совуқгача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 8-13° совуқгача, кундуз кунлари 3-8° совуқгача пасаяди. 

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. 10 январда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. 

11 январга об-ҳаво прогнози

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14° совуқ, кундузи 5-7° совуқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° совуқ, Устюртда 27-30° совуқгача, кундузи 20-23° совуқ бўлади. 

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° совуқ, кундузи 8-13° совуқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° совуқ, кундузи 5-10° совуқ, баъзи жойларда 12° совуқгача, чўл ҳудудларда кечаси 27-30° совуқ, кундузи 12-17° совуқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, баъзи жойларда 17° совуқгача, кундузи 5-10° совуқ, баъзи жойларда 12° совуқгача бўлади. 

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, айрим жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ,  баъзи жойларда 15° совуқгача, кундузи 3-8° совуқ бўлади. 

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, айрим жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.  Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, баъзи жойларда 15° совуқгача, кундузи 3-8° совуқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, Фарғона вилоятининг айрим жойларида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 1-6° совуқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиш хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, айрим жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 7-12° совуқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг