Эртага Учтепа ва Мирободда “свет” бўлмайди

Жамият

image

Эртага, 22 октябрь куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Бекобод” маҳалласида, ҳамда Миробод тумани “Байналминал” маҳалласида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” Матбуот хизмати хабар берди.

Учтепа туман “Бекобод” маҳалласида жойлашган 3082-сонли трансформатор пунктида режали мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, 177-сонли ўрта таълим мактабида, 550-сонли МТМда, ҳамда шаҳар архив биносида соат 08:00 дан 17:00 га қадар электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.

Шунингдек, Миробод туман “Байналминал” маҳалла ҳудудига қарашли 112-сонли трансформатор пунктининг 1-секциясида режали мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, Ок йўл ва 1-тор Оқ йўл кўчаларидаги аҳоли турар жой биноларида электр энергияси вақтинчалик 09:00 дан 17:00 гача узилиш бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

учтепа миробод тумани

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар