Эртага Тошкентнинг марказий кўчалари вақтинча ёпилади

Жамият

image

Эртага, 19 июнь куни Тошкентда ҳарбий мусобақа ўтказилиши муносабат билан қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Ёшлар ойлиги” муносабати билан Олий ҳарбий ўқув юртлари курсантлари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирокида “Ватан қалқони” номли югуриш бўйича мусобақа ўтказилади.

Шу муносабат билан бугун, 18 июнь куни соат 17:00 дан 19 июнь куни соат 09:00 гача бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳрининг Ислом Каримов ва Олмазор кўчалари чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Олмазор ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинчалик чекланади. 

Шунингдек, 19 июнь куни соат 05:30 дан 09:00 гача бўлган вақт оралиғида қуйида келтирилган кўчаларда автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинчалик чекланади:

•  Бешёғоч ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан, Бешёғоч кўчаси бўйлаб Олмазор ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;

•  Олмазор ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан, Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳаси ва Афросиёб ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасигача;

•  Ислом Каримов ва Олмазор кўчалари чорраҳасидан, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасигача;

•  Шароф Рашидов ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Матбуотчилар кўчалари чорраҳасигача;

•  Ислом Каримов ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасидан, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми.

Ҳокимликюзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраган ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг