Эртага Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади (видео)
Жамият
−
19:57 759 1 дақиқа
Эртага, 20 март – Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳрида айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳридаги 119 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Шу сабабли фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва тадбирларни тартибли ўтказиш мақсадида 20 март куни соат 00:00 дан 09:00 гача айрим кўчаларда автотранспорт ҳаракати чекланади.
Билдирилишича, чекловлар Мирзо Улуғбек, Бектемир, Олмазор, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Учтепа, Юнусобод, Яккасарой, Сергели, Яшнобод ва Миробод туманларидаги йирик масжидлар атрофидаги кўчаларда жорий этилади. Хусусан, Буюк Ипак йўли, Бунёдкор, Кичик ҳалқа айланма йўли, Қорасарой, Себзор, Ал-Хоразмий, Лутфий, Фарғона йўли ва Тошкент ҳалқа айланма йўлининг айрим қисмларида вақтинчалик чекловлар амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2026 йил Рамазон ҳайити 20 март, жума кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаган эди.
Live
Барчаси