Испания қироли отасининг меросидан воз кечмоқда

Олам

image
Қироллик оиласида яна бир ажралиш рўй берди north_east

Қироллик оиласида яна бир ажралиш рўй берди

Испания қироллик суди коррупция можароси сабабли қирол Филипп VI отаси Хуан Карлос I'нинг меросидан воз кечишга қарор қилганини маълум қилди. Бу ҳақда AиФ хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, Испания монархи Хуан Карлоснинг меросидан, шунингдек ноқонуний йўл билан қўлга киритилган ҳар қандай активлар, инвестициялар ҳамда молиявий тузилмалардан воз кечишга қарор қилган.

Шунингдек, қайд этилишича, собиқ давлат раҳбари бундан буён қироллик суди бюджетидан маблағ олмайди.

Aввалроқ, Панама жамғармаси номидан очилган Швейцариядаги Хуан Карлос I'нинг шубҳали ҳисоб рақамига Саудия Aрабистонидан 100 миллион евро ўтказилгани сабабли тергов бошланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Хуан Карлос I 39 йил ҳокимиятни бошқарган. Аммо 2014 йилда у Испания тожидан воз кечиши ва ҳокимиятни ўғли Филиппга топширишини эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания қирол

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг