Эртага такрорий овоз бериш қайси округларда ўтказилади?

Бу қизиқ

image

Эртага, 5 январь куни – якшанба куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови бўйича 25 та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади.

Шунингдек, шу куни маҳаллий Кенгашларга ҳам депутатлар сайлови бўйича айрим сайлов округларида такрорий овоз бериш ўтказилади.

Марказий сайлов комиссиядан хабар қилишларича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи 22 та округ сайлов комиссиялари томонидан биронта номзод овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпини овозини ололмаганлиги сабабли, мазкур сайлов округларида такрорий овоз беришни ўтказиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинган:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 67-Пастдарғом, 102-Яйпан, 106-Бағдод округ сайлов комиссиялари томонидан арифметик хатога йўл қўйилгани сабабли мазкур сайлов округларидан депутатлар сайлангани тўғрисида барвақт хулосага келинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 67-Пастдарғом, 102-Яйпан, 106-Бағдод сайлов округлари бўйича биронта номзод овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпини овозини ололмаганлиги сабабли, мазкур сайлов округларида энг кўп овоз олган икки нафар номзод ўртасида такрорий овоз бериш ўтказилади.

5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови бўйича такрорий овоз бериш ўтказиладиган сайлов округлари рўйхати:
 
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича: 8-Оқманғит сайлов округи 
 
Андижон вилояти бўйича: 9-Андижон сайлов округи 
 
Жиззах вилояти бўйича: 32-Жиззах сайлов округи, 33-Дўстлик сайлов округи, 35-Ғаллаорол сайлов округи, 36-Пахтакор сайлов округи, 37-Шароф Рашидов сайлов округи.
 
Наманган вилояти бўйича:
44-Сардоба сайлов округи, 49-Уйчи сайлов округи.

Самарқанд вилояти бўйича: 56-Регистон сайлов округи, 57-Суғдиёна сайлов округи, 67-Пастдарғом сайлов округи.
 
Сурхондарё вилояти бўйича: 76-Шеробод сайлов округи, 83-Олтинсой сайлов округи.
 
Тошкент вилояти бўйича: 87-Ангрен сайлов округи, 89-Бўка сайлов округи.
 
Фарғона вилояти бўйича: 102-Яйпан сайлов округи, 104-Учкўприк сайлов округи, 106-Бағдод сайлов округи.
 
Хоразм вилояти бўйича: 117-Урганч сайлов округи.
 
Қашқадарё  вилояти бўйича:
133-Шаҳрисабз сайлов округи, 134-Яккабоғ сайлов округи, 135-Ғузор сайлов округи.
 
Тошкент  шаҳри бўйича: 148-Кўкча сайлов округи, 150-Шайхонтоҳур сайлов округи. 

Маълумот учун, Сайлов кодексининг 59-моддасига мувофиқ, такрорий овоз бериш:

•    сайлов округи бўйича энг кўп овоз олган 2 нафар номзод бўйича ушбу округда ўтказилади; 
•    асосий сайловни ўтказиш учун тузилган ўша сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг ўша рўйхатлари бўйича ўтказилади.


 


Мақола муаллифи

Теглар

такрорий овоз бериш

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар