Эртага Олмазор тумани аҳолиси газсиз қолади

Жамият

image

Эртага, 29 октябрь куни Тошкентнинг Олмазор туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, “Hududgaz Poytaxt” ГТФ “Ер ости газ қувурлари хизмати” томонидан тумандаги “Аллон” МФЙ “2-Чимбой” кўчасидаги ўрта босимли ер ости газ қувурларидаги таъмирлаш ишлари соат 10:00 дан 17:00 га қадар амалга оширилади.

Шу муносабат билан Олмазор тумани “Аллон” МФЙдаги 465 та ерли аҳоли хонадонлари ва барча улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади. Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Hududgaz Poytaxt” ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

газ

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг