Эртага об-ҳаво қандай бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
14:43 2685 2 дақиқа
Эртага, 29 июль куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23–25 даража, кундузи 37–39 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 37–42 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23–28 даража, кундузи 37–42 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 34–39 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9–14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 37–42 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 34–39 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланиши, шунингдек, ойнинг илк кунларида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши, кейинчалик эса 3–5 даражага пасайиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси