Эртага Мирзиёевни муҳим тадбир кутмоқда
Жамият
−
23 Март 2022
17516Эртага, 24 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Давлат раҳбари форумнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, тадбирда ЕТТБ президенти Одиль-Рено Бассо, Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава, Саудия Арабистони подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, Жаҳон савдо ташкилоти вице-президенти Сянчен Чжан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Стефани фон Фридербург ҳам қатнашади.
Президент иштирокидаги сессияда BBC World News халқаро телеканалида янгиликлар бошловчиси сифатида танилган, ҳозирда эса Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникация масалалари бўйича директори лавозимида фаолият юритаётган Жонатан Чарльз модераторлик қилади.
Асадовга кўра, бугун, 23 март куни давлат раҳбари Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилади.
LiveБарчаси