Эртага қор, ёмғир ёғади
Бу қизиқ
−
01 Март
54336Ўзгидромет эртага, 2 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечқурун ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, Устюртда кечаси 8-11 даража совуқ, кундузи 5-8 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, баъзи жойларда 8-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси
Самарқанд иқлим форуми бошланди.
04 Апрель