Эртага қаерларда ёмғир ёғиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет эртага, 20 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ, чўл ҳудудларда 3-8 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ёмғир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг