Эртага айрим ҳудудларда -25 даража совуқ бўлади

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 25 февраль куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида -25 даража совуқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9° совуқ, кундузи 3-5° совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° совуқ, кундузи 8-13° совуқ; Устюртда кечаси 20-25° совуқ, кундузи 13-18° совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° совуқ, кундузи 5-10° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 10-15° совуқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

694

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг